Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев спорт соҳаси вакиллари билан учрашди

Учрашувда республикамиз ҳудудидаги спорт федерациялари вакиллари, спорт мактаблари раҳбарлари ва бошқа соҳа мутасаддилари иштирок этди. Унда бугунги кунда соҳада, шунинг ичида спорт мактабларида спортчи ёшларни тайёрлаш ва шуғуллантиришда амалга оширилаётган чоралар ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақидаги масалалар сўз этилди. Ўтказилган учрашувда сўнги йилларда юртимизда ҳурматли Президентимиз томонидан қаратилаётган эътибор ва кўрсатилаётган ғамхўрликлар натижасида соҳада юқори натижаларга эришаётган ёшларнинг сони ортиб, юртимиз байроғини дунёга танитадиган ёшларнинг кўпчиликни ташкил этаётганлиги атаб ўтилди. Шу билан бирга, яратилиб берилаётган шунча имкониятларга қарамасдан, айрим жойларда ортда қолувчилик ҳолатлари учраётганлиги танқид қилинди. Хусусан, ёшларни оммавий спортга кенг жалб қилиш, “Беш ташаббус” беллашувларида совриндорлар сонини ошириш, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон чемпионатлари, шунингдек, Осиё ва Жаҳон чемпионатлари, Олимпия ва Паралимпия ғолибларини шуғуллантириш, мураббийларнинг мутахассислигини ошириш, мавжуд спорт иншоотларидан самарали фойдаланиш ва бошқа да йўналишларда қатор хато-камчиликлар ва қолоқликлар танқид қилинди. Шунингдек, спорт йўналишлари бўйича ёшларимизнинг халқаро мусобақаларда эришаётган натижаларини янада юқорилатиш, дунё тан олган спортчиларни тайёрлаб чиқариш учун яна қандай ишларни амалга ошириш бўйича соҳа вакилларининг фикр ва таклифлари тингланди. Тадбир давомида спорт курашлари бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида юқори натижаларга эришгани учун Жалғасбай Бердимуратов ва Шаҳзода Алланиязовага Жўқорғи Кенгеснинг “Фахрий ёрлиғи” топширилди.